16:01 / 06.06.2015
3094

Тошкентдаги Инҳа университетида Google I/O тақдимоти ўтказилди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида хорижий давлатларда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар билан танишиб бориш мақсадида қатор тадбирлар ўтказиб келинади. Бундан кўзланган асосий мақсад – талабаларни дунё бўйича АКТ соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар билан таништириб боришдир. Бу йўналишда Инҳа университети дунёнинг олди АКТ компаниялари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган. Ана шундай компаниялари бири “Google” ҳисобланади.

2015 йилнинг 6 июнида Google I/O илк маротаба Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 130 нафардан ортиқ дастурчилар иштирокида ўз тақдимотини ўтказди. Ушбу тақдимотда иштрокчилар I/O конференциясидаги энг яхши маърузаларни кўриб, Ўзбекистон бозорда тақдим этилган энг сўнгги дастурий иловалар ва янгиликлар билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Шунингдек, тадбирда Samsung компанияси ҳам янги ўзининг қурилмаларини намойиш этди. Улар орасида Samsung Galaxy S6 ҳамда Galaxy A7 смарфонлари, бундан ташқари компьютер мониторлари ва телевизорлар ҳам бор.  

Маълумот учун, 2008 йилдан бери Google компанияси йилнинг энг йирик Google-воқелиги – Google I/O конференциясининг ўтказиб келади. Маазкур тадбрида минглаб дастур ишлаб чиқарувчилар йиғилиб, Google компаниясининг сўнгги дастур ишланмалари ҳамда инновацион ечимлар ни муҳокама қилишди. Бутун дунё бўйлаб Google I/O Exttended тадбирлари уюштирилиб, унда маҳаллий IT Жамиятлари тўпланиб, биргаликда мулоқатда бўлишади, Google янгиликларини муҳокама қилиб, I/O намойишини томоша қилишади, дастурий танлов ва мусобақалар уюштириб, маҳорат мактаблари ўтказишади ҳамда Google ечимлари ёрдамида ишлаб чиқилган мааллий маҳсултларнинг тақдимотини ўтказишади. 

Top