"Ювентус" жамоаси мухлиси бўлмиш Николо де Марки ўз севимли жамоаси финалга чиқса, Берлинга пиёда бориш ҳақидаги ваъдасининг устидан чиқди.
Де Марки 9 кун давомида 900 км масофани пиёда босиб ўтиб, Берлинга етиб борди. У йўл давомида велосипеддан ҳам фойдаланган, 12 км масофада эса машинада юрган.
Қайд этиш жоизки, "Ювентус" мухлиси Берлинга 4 июнь куни кириб келишни режалаштирганди, аммо у чарчоқ туфайли 5 июнгача кечиккан.
"Тўғри, менинг оёқларим бироз шикастланди, қаттиқ толиқдим. Аммо Берлинга етиб келганим заҳоти оғриқ ўз-ўзидан йўқолди. Мен ўз мақсадимни амалга ошира олганимдан жуда бахтлиман", дейди мухлис.