14:15 / 07.06.2015
4946

Челябинскда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари тартибсизлик келтириб чиқаришди

Россиянинг Челябинск вилояти ҳудудида қўлга олинган ўзбекистонлик ноқонуний муҳожирлар гуруҳи ғалаён кўтаришди. Бу ҳақда Федерал Миграция хизмати бошқармасининг Челябинскдаги бўлими раҳбари Павел Литвинга асосланган ҳолда Интерфакс нашри хабар қилган.

"Ўзбекистонга қайтариб юборилишидан олдин қамоқхонада ҳибсда тутиб турилган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари қўриқчиларга ҳужум уюштириб, уларнинг икки нафарини жароҳатлашган", дейди Литвин.

Хабарда айтилишича, ҳужум қилувчи гуруҳ 15 кишидан иборат бўлган, уларнинг бири қочиб кетишга муваффақ бўлган. Айни вақтда махсус хизмарлар ва чегарачилар ҳам уни қидириш билан шуғулланмоқда. Тартибсизлик уюштирувчиларга нисбатан жиноий иш очилиши кутилмоқда.

Top