07:51 / 08.06.2015
2774

АҚШ Украинага ҳужум қуроли етказиб бермайди

Оқ Уйнинг расмий вакили Жош Эрнест G7 саммитида Украинага ҳужум қуроли етказиб берилмаслигини таъкидлаб ўтди.

Унинг сўзларига қараганда, бу мамлакат шарқидаги ихтилофни тинч йўл билан ҳал қилиш принципларини амалга оширишга тўсқинлик қилади.

“Президентнинг фикрича, қўшимча қуролнинг етказиб берилиши вазиятнинг янада кескинлашувига олиб келади, ваҳоланки, масала дипломатик йўл билан ҳал қилиниши керак”, – унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Таъкидланишича, учрашувнинг асосий қисмида АҚШ президенти Барак Обама ва Германия канцлери Ангела Меркель Украина масаласини муҳокама қилган.

Top