18:12 / 08.06.2015
1989

Жозе Моуриньо: Яна бир ҳужумчи сотиб олишимиз лозим

"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо яна бир кучли ҳужумчига эҳтиёж борлигини билдирди.

"Биз ҳужумчи сотиб олишимиз лозим. Чунки жамоада уч нафар кучли ҳужумчи бўлиши лозим. 

Жамоага дарҳол киришиб кета оладиган футболчи топиш жуда мушкул иш. Чунки Диего Костадан яхшироқ ҳужумчи, Куртуадан яхшироқ дарвозабон ва Фабрегас ёки Матичдан кучлироқ ярим ҳимоячи топиш осон эмас. 

Биз жароҳатлардан сақланиш мақсадида икки, уч нафар футболчи сотиб олмоқчимиз", - дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, бироз вақт олдинроқ "Челси" "Монако" ҳужумчиси Радамель Фалькаога қизиқиш билдираётгани айтилган эди.

Top