Курдпараст Демократик халқлар партияси етакчиси Салоҳиддин Демиртош Адолат ва тараққиёт партияси билан коалиция тузилиш эҳтимолини инкор қилди, деб хабар беради Reuters агентлиги.
“Биз улар билан на ташқи, на ички коалиция тузмаймиз”, – таъкидлаб ўтди у.
Шунингдек, Демиртош сайловлардан сўнг Туркияда бошқарувнинг президентлик шакли ёки диктатура ўрнатилиши борасидаги баҳсларга якун ясалганини маълум қилди.