10:17 / 08.06.2015
2067

Ўрта Ер денгизи қирғоқлари яқинида 2 кун ичида 6 мингга яқин муҳожир қутқариб олинди

Ўрта Ер денгизи бўйидаги соҳилбўйи хизматлари вакиллари 6-7 июнь кунлари мобайнида Шимолий Африкадан Европага қайиқлар орқали келаётган 6 минг нафарга яқин меҳнат муҳожирларини чўкиб кетишдан сақлаб қолди.

Бу муҳожирлар асосан Италия қирғоқлари яқинида қутқариб қолинган.

Қайд этилишича, Буюк Британиянинг ҳарбий кемаси минг нафардан ортиқ меҳнат муҳожирларини қирғоққа олиб чиққан. Қутқарилганлар орасида 10 нафар ҳомиладор аёл борлиги айтилган.

Top