07:18 / 08.06.2015
2447

Украина президенти маслаҳатчиси Донбассда 1,7 минг украин ҳарбийси ҳалок бўлганини айтди

Украина президенти маслаҳатчиси Юрий Бирюков берган маълумотларга қараганда, Донбассда 1.7 минг украин ҳарбийси ҳалок бўлган. Бу ҳақда у фейсбукдаги саҳифасида ёзув қолдирган.

Шу билан бирга, сиёсатчининг таъкидлашича, рақам тахминий ҳисоб-китобларга асосланади:
“2015 йил 7 июнь соат 18:36 ҳолатига кўра ҳарбий хизматчиларнинг тиклаб бўлмайдиган йўқотишлари 1 723 кишини ташкил қилган, улардан 1 368 нафари Украина қуролли кучларига тегишли. Қурбонлар кўрсатилганидан бироз кўпроқ бўлиши мумкин. Нега? Негаки ҳарбий хизматчининг йўқотилганини давлат даражасида таъкидлаш спецификаси ўлим ҳақида рапорт ва гувоҳноманинг йўқлигида уни вафот этган деб тан олишга йўл қўймайди. Шунингдек, кўрикдан ўтказилган, яқинлари томонидан танилган жасад ҳам бўлиши керак”.

Top