16:19 / 09.06.2015
2976

Apple Android’дан iOS’га ўтишга мўлжалланган илова яратди

Apple компанияси Android дастурий таъминоти учун Move to iOS иловасини ишлаб чиқди. У операцион тизимдаги маълумотларни Google’дан iPhone’га ўтказишга ёрдам беради. Янги илова ҳақида кеча бўлиб ўтган iOS 9 тақдимоти доирасида маълумот берилди.

Илова ёрдамида контактлар, хабарлар, иловалар, тақвим қурилмалари, почта, расмлар, фото ва видеоматериаллар, қўшиқ ва аудиокитобларни ўтказиш мумкин бўлади. Бундан ташқари, илова AppStore’дан смартфонга ўрнатилган бепул смартфонларнинг муқобилини юклаб олишни тавсия қилади.

Top