21:08 / 09.06.2015
2043

Эроннинг собиқ вице-президенти ҳукуматда ўғирлик ҳолатининг тергов қилиниши муносабати билан ҳибсга олинди

Эроннинг собиқ вице-президенти Ҳамид Баҳоий мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод (2005–2013 йиллар) ҳукуматида ўғирлик ҳолатининг тергов қилиниши билан боғлиқ ҳолда ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Теҳронда матбуот-анжуманида Эроннинг амалдаги президентининг режалаштириш ва стратегик назорат бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Бакр Новбахт маълум қилди.

“Эроннинг собиқ вице-президенти Ҳамид Баҳоий собиқ ҳукуматда содир этилган ўғирлик ҳолатининг тергов қилиниши билан боғлиқ ҳолда ҳибсга олинди. Ҳозирги амалдаги ҳукумат адлия муассасаларига аввалги вазирлар маҳкамаси томонидан йўл қўйилган катта молиявий қоидабузарликлар ҳақидаги материалларни тақдим қилди ҳамда суд инстанцияларига бу қоидабузарликлар ҳақида ҳужжатлар ва исботларни топширди”, деб айтмоқда Новбахт.

Баҳоий Теҳронда ҳибсга олинди. Унинг ҳибсга олиниши ҳақида эронлик журналистларга Эрон бош прокурори Ғулом Ҳусайн Муҳсаний Аджай маълум қилди.

Баҳоий 2009-2013 йиллар давомида Эроннинг собиқ президентининг маъмурий ишлар бўйича вице-президенти ва бош маслаҳатчиси лавозимини эгаллаган.

Top