12:11 / 09.06.2015
3471

AS: "Манчестер Юнайтед" Роналду, Бэйл, Бензема ва Варанни сотиб олмоқчи

AS нашрида ёзилишича, "Манчестер Юнайтед" "Реал"дан тўрт нафар футболчисини сотиб олиш ниятини билдирмоқда. 

Нашр маълумотларига кўра, "Манчестер Юнайтед" нафақат Гарет Бэйл ва ҳимоячи Рафаэль Варан, балки ҳужумчилар Криштиану Роналду ва Карим Бенземани ҳам сотиб олишни истамоқда. 

Қайд этилишича, бир неча ҳафтадан бери "Манчестер Юнайтед" мазкур футболчиларнинг шартномалари ҳақидаги ахборотни "Реал"дан сўраб келмоқда, бироқ мадридликлар раҳбарияти бу футболчиларни қўйиб юбормоқчи эмаслигини билдирган. 

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" ўтган йили "Реал"дан ярим ҳимоячи Анхель Ди Марияни 70 миллион евро эвазига сотиб олганди.

Top