19:36 / 09.06.2015
4298

Ўзбекистонда ҳозирги кунгача 230 мингга яқин фирма номлари захирага олинди

Ўзбекистонда «Фирма номларини захирага қўйишнинг электрон тизими» жорий этилган даврдан бошлаб, 2015 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, «Фирма номи тўғрисида»ги қонун талабларига мос келган 230 мингга яқин фирма номлари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси захирасига олинди. Бу ҳақда қўмита Ахборот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «Фирма номи тўғрисида»ги қонун талабларига мос келган, маълумотлар базасида мавжуд номларга ўхшаш ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлмаган бу турдаги номлар белгиланган тартибда захирага олинган.

Жорий йилнинг январь-май ойларида эса захирага олинган фирма номлари сони 30 мингга яқин кўрсаткични қайд этди.

Top