11:21 / 10.06.2015
1983

Beelinе абонентлари ёзги таътил вақтида роуминг хизматидан дунёнинг 184 мамлакатида фойдаланишлари мумкин

Beeline алоқа оператори таътиллар бошланган анъанавий ёзги даврда абонентларга дунёнинг 184 мамлакатида мобил мулоқотни амалга ошириш учун имкониятни тақдим этади, бу мамлакатлар орасида сайёҳлар учун кенг тарқалган йўналишлар билан бир қаторда экзотик давлатлар ҳам мавжуд.

«Узоқ масофаларга бўлган сафарлар давомида доимо алоқада бўлиш жуда муҳим. Биз абонентларимизни, туризм ёки бизнес борасида қизиқиш уйғотган, дунёнинг энг турли бурчакларида ишончли алоқа билан таъминлашга интиламиз. Овозли роуминг ва мобил интернетдан ташқари, биз аҳамиятли равишда CAMEL-роуминг хизматининг қамровини кенгайтирмоқдамиз. Ушбу хизмат роумингда алоқадан ҳисобда минимал ижобий баланс мавжуд бўлган тақдирда ҳам фойдаланиш имкониятини беради», – деб изоҳ берди Unitel техник директори Евгений Ключев.

Beeline 2010 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги етакчи роуминг-оператор бўлиб келмоқда. Beeline овозли роуминг хизмати дунёнинг 184 мамлакатида 485та хорижий оператор билан ишончли шериклик алоқалари туфайли тақдим этилган. Beeline абонентлари GPRS-роумингдан, компания 354 маҳаллий уяли алоқа компаниялари билан ҳамкорлик қилаётган, дунёнинг 157 давлатида фойдаланишлари мумкин. CAMEL-роуминг хизмати компания мижозларига 100та дунё мамлакатларида 214 оператор томонидан тақдим этилади.

Top