10:55 / 10.06.2015
3609

Душанбе шаҳри яқинида уч опа-сингил чақмоқ уришидан ҳалок бўлди

Тожикистон пойтахти яқинида уч нафар опа-сингил чақмоқ уриши туфайли оламдан ўтди. Бу ҳақда Интерфакс хабар берган.
 
"28 ёшли Нигина ва 17 ёшли Марҳабо воқеа жойида ҳалок бўлди. 23 ёшли Мавлуда Саидова эса шифохонага олиб борилгач, жон берди", дейилади республика ФВВ матбут хизмати хабарида.
 
Қайд этилишича, бу ҳодиса Душанбе шаҳридан 10 км жанубдаги Рўдакий тумани ҳудудида рўй берган.
 
Хабарда қўшимча қилинишича, Тожикистонда ҳар йили ўртача 4-5 киши чақмоқ қурбонига айланади.
 
Маълумот учун, Тожикистон тоғлар билан ўралгани учун тез-тез хавфли чақмоқлар содир бўлади.
 
Top