14:33 / 10.06.2015
2230

Эмомали Раҳмон БМТ бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди

9 июнь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон БМТ бош котиби Пан Ги Мун билан “Сув ҳаёт учун” халқаро ҳаракатлар ўн йиллиги мақсадларини амалга ошириш якунлари бўйича ўтказилган халқаро конференция доирасида учрашув ўтказди.

Ховар ахборот агентлигининг маълум қилишича, учрашув дамовида Тожикистон ва БМТ ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик истиқболлари ва шунга яқин масалалар муҳокама қилинган. Жумладан, Тожикистон халқаро ташкилотнинг 23 институти билан ҳамкорлик қилаётгани, улар давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, қишлоқ хўжалиги сингари соҳаларни қамраб олиши айтилди. 2010-2014 йиллар орасида ушбу структуралар билан ҳамкорликда умумий қиймати 346 млн долларни ташкил қилувчи 100та лойиҳа амалга оширилди.

Ўз навбатида, Пан Ги Мун шу йили Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош ассамблеясининг навбатдаги сессиясида иштирок этишга таклиф қилди.

Top