12:29 / 10.06.2015
10305

Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш жиноятига янги оғирлаштирувчи банд киритилди

2015 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 4 та кодекс ҳамда 6 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берилганди.

Қонунга кўра, Жиноят кодексига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, Жиноят кодексининг 131-моддаси (фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш) янги оғирлаштирувчи банд билан тўлдирилди.

Эндиликда, мазкур жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, оғирлаштирувчи ҳолат деб топилади ҳамда олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Top