07:48 / 10.06.2015
1749

Луис Энрике «Барселона» билан шартномасини 2017 йилнинг ёзигача узайтирди

"Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике яна икки йил давомида ўз лавозимида қоладиган бўлди.

Клуб расмий твиттерининг маълумотига кўра, мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2016 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланганди. Энди у 2017 йилнинг ёзига қадар жамоада қолиши аниқ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсумда жамоа Энрике етакчилигида “требл”га эришди.

Top