15:31 / 10.06.2015
1548

"Манчестер Сити" раҳбарияти "Реал"га ўтиб кетмаслиги учун Агуэронинг маошини оширади

"Манчестер Сити" ўзининг асосий ҳужумчиси Серхио Агуэрони таркибда сақлаб қолишга ва унинг "Реал"га ўтиб кетишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.

El Confidencial нашрида ёзилишича, "шаҳарликлар"нинг хўжайини шайх Мансур бин Зайед ал-Найян 27 ёшли аргентиналик ҳужумчига исталган рақамини ёзиши учун бўш чек юборган.

Қайд қилинишича, Агуэрони ўз таркибида кўришни истаётган мадридликлар унинг хариди учун 90 миллион евро сарфлашга тайёр.

Top