19:41 / 10.06.2015
3539

ОАВда ЖЧ-2018 Қатарга олиб берилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалди

ФИФА 2018 йилда бўладиган жаҳон чемпионатида мезбонлик қилишга тайёр бўлиб туриши ҳақида Қатар мамлакатини огоҳлантирган. Махфий маълумотларга қараганда, Россия мундиал мезбонлигидан маҳрум қилиниб, мусобақа Қатарда ўтиши мумкин.

"Шу муносабат билан ФИФА Қатардан 2018 йилгача ҳеч бўлмаса 8та стадионни битиришини сўраган", дея хабар беради AS нашри.

Россияни мундиал мезбонлигидан маҳрум қилувчи сабаб - Украина билан зиддият сабаб бўлиши мумкин. Қатарликлар бунга шундай изоҳ бердилар: "Россиядан жаҳон чемпионатини олиб қўйишмайди. Бундай бўлмайди. Агар шундай бўлиб қолса - биз тайёр бўламиз", дейди қатарлик амалдорлардан бири.

Top