20:13 / 10.06.2015
5577

Россия расмийлари санкцияларнинг ижобий томонини кўришди

Иқтисодий ва сиёсий чекловлар тартибининг ўз плюслари бор, шу боис бундай шароитларда кўпроқ яшаб кўриш ҳам мумкин. Буни президент маъмурияти раҳбари Сергей Иванов РИА Новости мухбирига маълум қилди.
“Чекловлар ва аксилчекловлар шароитида кўпроқ яшаб кўрсак яхши”, – таъкидлаб ўтди у Рус матбуоти халқаро конгресси чоғида.

Бундан ташқари, у аксилчекловларнинг бекор қилиниши қишлоқ хўжалигида банд Россия фуқароларига оғир зарба бўлиши мумкинлигини эътироф этди.

Top