16:12 / 10.06.2015
3420

Сурияга ўтиш пайтида қўлга олинган россиялик талаба қиз отаси билан учрашди

Москва давлат университетининг талабаси, ИШИД таркибига қўшилиш учун Сурияга ўтаётганида қўлга олинган Варвара Караулова Туркияда сақлаб турилибди. Туркия мутасаддилари уни депортация қилиш ёки судга тортиш борасида ҳали бир қарорга кела олгани йўқ.
Қизнинг отаси Павел Караулов у билан беш дақиқага учрашишга муваффақ бўлди.
“У жуда тушкун аҳволда, тинимсиз йиғлайди, у Россияга тезроқ қайтишни истайди, – таъкидлаб ўтди у. – Лекин жисмоний жиҳатдан ҳаммаси жойида, у нолимаяпти”.
Илгарироқ Оилавий адвокат Александр Карабанов қиз психотроп моддалар таъсири остида бўлгани боис бу ишларга қўл урганини тахмин қилган эди. Айни пайтда у ўз хатти-ҳаракатларини тушунтира олмаяпти. Павел Карауловнинг билдиришича, тиббий кўрик ҳеч қандай психотроп моддани аниқлай олмаган.
РИА Новости агентлигининг хабар беришича, Варвара билан бирга Озарбайжоннинг 4 фуқароси, шунингдек, россиялик 4 аёл, 3 эркак ва 1-8 ёшдаги 6 нафар бола ҳам бўлган. Шунингдек, гуруҳ таркибида Ўзбекистон фуқаролари бўлгани айтилмоқда. Тахмин қилинишича, гуруҳ ичидаги аёлларнинг асосий мақсади Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган эрларини топиш бўлган.

Top