17:13 / 10.06.2015
1582

Тошкентда тармоқ саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида геология, ёнилғи-энергетика мажмуаси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати ва мажмуаси, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича тармоқ саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

Тадбир ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиши одат тусига кирган, жорий йилда 26 октябрдан 2 ноябргача ўтказиладиган Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржасининг биринчи босқичи доирасида ўтказилмоқда.

Ярмаркани ўтказишдан асосий мақсад корхоналарга қайта ишланган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар, тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва етказишда узоқ муддатли хўжалик алоқаларини кенгайтириш ва тармоқ ва тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш асосида янги маҳсулот турларини ўзлаштириш, хорижий харидорларни ва Ўзбекистонда ўз маҳсулотини ишлаб чиқаришни ташкил этишни режалаштираётган потенциал ҳамкорларни жалб қилишдан иборат.

Top