22:05 / 11.06.2015
4265

АҚШда акулалар олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетди

АҚШнинг Флорида штатида акулалар олиб кетаётган юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

I-95 трассасида Нью-Йорк аквариумига 5та катта аквариумда 1,5 метрлик акулаларни олиб кетаётган юк машинаси ғилдираги тешилиши оқибатида ағдарилиб кетди.

ЙТҲ оқибатида аквариумлардан бири синиб, унинг ичидаги акула воқеа жойида ҳалок бўлди. Қутқарувчилар гуруҳи қолган 4та акулани бошқа юк машинасига ортиб, уларни ўз манзилига жўнатиб юборишди.

Top