21:41 / 11.06.2015
6377

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Ўзбекистонга етиб келди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун 11 июнь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. 

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди. 

Қисқа суҳбатдан сўнг БМТ делегацияси Кўксарой мажмуида ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди. 

БМТ Бош котибининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар 12 июнга мўлжалланган. 

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг учрашув ва музокаралари чоғида ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, минтақавий ҳамда халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама этилади. 

Ташриф доирасида БМТ Бош котиби Бухорода ҳам бўлиб, шаҳарнинг қадимий тарихи ва меъморий ёдгорликлари билан танишади. 

Top