06:42 / 11.06.2015
2375

Жозе Моуриньо ярим йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилди

Лондоннинг “Челси” футбол жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо тезликни оширгани учун 6 ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилди, деб хабар бермоқда Mirror нашри.

2014 йилда видеокамера португалиялик мутахассис томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисасини қайд қилган эди. Моуриньо максимал тезлик 60 км/соат бўлган жойда 96 км/соат тезлик билан ҳаракатланган.

Моуриньо, шунингдек, 910 фунт стерлинг жарима тўлайдиган бўлди.

Top