11:32 / 11.06.2015
1841

Моуриньо: "Реал" стандарт вазиятларда ҳимоялана олмаслиги учун АПЛда яхши натижаларга эриша олмасди

"Челси" жамоасининг португалиялик бош мураббийи Жозе Моуриньо ўзининг собиқ жамоаси "Реал"нинг Англия чемпионатида қатнашса, ютуқларга ҳамма ўйлаганидек осонгина эриша олмаслиги ҳақдаги фикрларини билдириб ўтди.

"Мен бошқарган "Реал" бурчакдан тўп ўйинга киритиладиган вазиятларда ҳимояланишни умуман билмас эди. Жамоа бир ўйинда 5, 6 ёки 7 ва ундан ортиқ гол уриши, ҳар қандай рақибни мағлуб этишга тайёр туриши мумкин, лекин улар бурчак вазиятларига тайёр туришмайди.

Агар АПЛда бурчак вазиятларида яхши ҳимояланилмаса, бундай жамоани қуйи лигалардаги жамоалар ҳам мағлуб этиши мумкин.

Ҳар бир лигада ўзига хос хусусиятлар мавжуд бўлади. Масалан, "Интер"да ишлаган вақтим, Италияда ҳам, Еврокубокларда ҳам осонлик билан ҳаммани мағлуб этардик, аммо инглиз жамоаларига қарши жуда қийналардик", деб қўшимча қилди мураббий.

Қайд этиш жоиз, инглиз футболида бош билан ўйнашга алоҳида эътибор қаратилади ва жамоаларнинг ҳар бирида бош билан аъло даражада ўйнай оладиган ҳужумчилар ҳаракат қилади.

Top