16:40 / 11.06.2015
6077

Қозоғистонда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик қилувчиларни бичиш таклиф қилинди

Қозоғистонда жинсий зўравонлик қилувчиларни бичиш таклиф қилинди. Бу таклифни бош прокуратура мувофиқлаштирувчи кенгаши чоғида бош прокурор ўринбосари Нурмаҳанбет Исаев билдирди.

“Огоҳлантирувчи чоралардан бири, гарчи бу баҳсларга сабаб бўлса-да, бичиш бўлиши мумкин. У ихтиёрий ёки мажбурий, кимёвий ёки жисмоний бўлиши мумкин. Дунёнинг кўпгина мамлакатларида, жумладан, Россияда бу чора ёш болаларни ҳимоя қилиш мақсадида киритилган. Ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тараққиёт вазирликлари бу масалани ҳар томонлама кўриб чиқиши зарур”, – унинг сўзларини келтиради КазИнформ агентлиги.
Исаев зўравонларни жамиятдан четлаштиришнинг ўзи етарли бўлмаслигини эътироф этди. У келтирган маълумотларга қараганда, ҳар йили қамоқдан юзлаб зўравонлар чиқмоқда.

Top