20:40 / 12.06.2015
1799

"Ливерпуль" ўз таркибига венгриялик дарвозабонни қўшиб олди

Венгрия терма жамоасининг дарвозабонларидан бири бўлмиш Адам Богдан кейинги мавсумдан "Ливерпуль" жамоаси сафида иштирок этади. Бу ҳақда мерсисайдликлар сайтида хабар берилган.

Хабарда ёзилишича, 27 ёшли бу дарвозабон эркин агент сифатида "Болтон"дан ""Ливерпуль"га келиб қўшилган. У билан 1 июлда шартнома имзоланади.

Қайд этиш жоизки, Богдан "Болтон" сафида 2007 йилдан буён 120 ўйинда иштирок этган. Унинг Венгрия терма жамоаси сафида ўтказган ўйинлари эса 19тани ташкил қилади.

Top