16:15 / 12.06.2015
6147

Путин: Россияни ҳеч ким қайта кодлай олмайди

Россияда ватанпарварлик ғоялари шу даражада кучлики, уни ҳеч ким ўзгартира ва қайта кодлай олмайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин фан ва технологиялар, адабиёт ва санъат, шунингдек, гуманитар соҳадаги фаолият бўйича 2014 йилги давлат мукофотларини топшириш маросимида гапириб ўтди.
“Ватанпарварлик идеаллари шу даражада кучли ва чуқур илдиз отганки, Россияни ҳеч ким ўз йўриғига сола олмаган, ўз форматига мослаштира олмаган. Бизни ўз илдизларимиз ва манбаларимиздан юлиб олиш, жудо қилиш, маҳрум қилиш мумкин эмас”, – унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Top