17:21 / 12.06.2015
2999

Тожикистонда сафарбарлик чақирувидаги ҳарбий хизматчи ўлдириб кетилди

Тожикистон ҳарбий прокуратураси сафарбарлик чақирув хизматидаги оддий аскар Фирдавс Раҳматовни ўлдиришда айбланаётган 3 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда Сўғд гарнизони прокурори Абдуқодир Нуровга таянган ҳолда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

Дастлаб Раҳматовнинг ўлими суд тиббиёт экспертизаси мутахассислари томонидан бахтсиз ҳодиса деб ҳисобланган эди, аммо марҳумнинг отаси танани ёриб кўришни талаб қилганидан сўнг прокуратура қотиллик юзасидан жиноят иши қўзғатди. Иш юзасидан сержантлар Раббоний Сулаймонов ва Комрон Раҳимов, шунингдек, оддий аскар Айём Назаров.
Раҳматов бор-йўғи бир ойлик сафарбарлик чақирув хизматига жалб қилинган эди. Уни ўлдирганлар хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш ва ҳарбий хизматчилар ўртасидаги муносабатлар устави қоидаларини бузишда айбланмоқда.

Терговнинг аниқлашича, 7 июнь куни гумондорлар Раҳматовни ҳожатхонада калтаклашган. Кўкрак ва бўйинга берилган зарбалар натижасида аскарнинг тили орқага тортиб кетган, унинг нафас йўллари ёпилиб, 10 дақиқадан сўнг жони узилган.
Жорий йилда Тожикистон армиясида бешинчи марта ўлим ҳолати кузатилмоқда.

Top