13:06 / 13.06.2015
1758

2014 йилда ўзбек-рус маҳсулот айирбошлаш ҳажми 6,1 млрд долларни ташкил этди

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш ҳажми 2014 йил якунларига кўра 6,1 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев "На досуге" газетасига берган интервьюсида маълум қилган.

Тюрденевнинг айтишича, Россия статистик маълумотлари бўйича, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро савдо кўрсаткичлари 2014 йилда 1,6 фоизга қисқариб, 4 миллиард долларни ташкил этган. Айни вақтда, Ўзбекистон маълумотлари бўйича, бу кўрсаткич 6,1 миллард долларга тенг.

2014 йили икки томонлама маҳсулот айирбошлаш ҳажми бўйича Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида Россиянинг тўртинчи ҳамкори бўлди. Айни вақтда, Россия Ўзбекистоннинг барча савдо ҳамкорлари орасида биринчи бўлган (умумий ташқи савдо айланмасининг 21,8 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келади).


Top