12:54 / 13.06.2015
1563

Киев яқинидаги нефть омборида чиққан ёнғин бутунлай ўчирилди

Киев вилояти ҳудудидаги Василевский туманида жойлашган нефть омборида 8 июнь куни чиққан ёнғин бутунлай бартараф этилган. Бу ҳақда 112 Украина нашрида маълум қилинган.

"Воқеа жойида ўт ўчириш ишлари тугатилиб, тозалаш ишлари бошланган. Омборда қолган ёқилғи олиб чиқиб кетилади. Аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар олиб борилади. Бошқа омборларда ҳам эҳтиёт чоралари кучайтирилади", дейилади хабарда.

Воқеа жойида ҳар куни 24 соат давомида ФВВ қошидаги махсус штаб назоратда туриши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Киевдаги нефть базасидаги 900 куб сиғимга эга учта захира бочкаси ёниши натижасида бир нафар одамнинг жасади топилгани ва 3 нафар ўт ўчирувчи ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Top