Санкт-Петербург шаҳрининг Тошкент кўчасидаги қурилиш фирмаси ходимларидан бирининг устига контейнер қулаб тушган. Бу ҳодиса қурилиш майдонида юз берган.
Маълум қилинишича, 24 ёшли жабрланувчи Ўзбекистон фуқароси бўлиб, у кўп ва оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган.
Шифокорлар унинг аҳволи жуда оғирлигини айтишмоқда.
"Конкретно.ру" нашрида ёзилишича, контейнер ишчининг бошига тушган. Айни вақтда полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.