Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски Евро-2016 чемпионати саралаш босқичида Грузия терма жамоаси билан учрашувда рақиб дарвозасига 4 дақиқа ичида 3 та тўп уришга муваффақ бўлди. Ўйин польшаликларнинг фойдасига 4:0 ҳисобида якунланди.
Шу тариқа, 26 ёшли ҳужумчи Европа чемпионатлари саралаш босқичларида энг тез урилган хет-триклар борасида иккинчи натижани қайд қилди.
Бу борада энг юқори натижа Туркия термасининг собиқ ҳужумчиси Ориф Эрдемга тегишли бўлиб, у 1999 йилда Шимолий Ирландияга қарши учрашувда ирландлар ларвозасига 3 дақиқа ичида 3 та тўп уришга муваффақ бўлган.
Уэльс термасининг собиқ ҳужумчиси Иан Эдвардс 1978 йилда Мальта термаси дарвозасига 5 дақиқа давомида 3 та тўп киритишга муваффақ бўлиб, бу борада 3-натижани эгаллаб турибди. Ҳужумчи ушбу ўйинда покерга эришган.