12:25 / 15.06.2015
2374

Капелло Россия терма жамоаси бошқарувидан кетиши ҳақидаги гапларга муносабат билдирди

Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло ЕВРО-2016 саралаши доирасидаги Австрияга қарши учрашувдаги муваффақиятсизликдан кейин терма жамоани тарк этиши мумкин борасида саволларга жавоб қайтарди.

«Ишдан кетиш? Раҳмат саволингиз учун», дея провакацион саволга дастлаб шу тариқа муносабатда бўлди Капелло.

«Менга иш берувчилар билан гаплашиб олишим учун ҳеч қандай муаммо йўқ. Улар менга нимадир демоқчи бўлса, мен эшитишга тайёрман. Мен саккиз ойдан буён текинга ишлаб келмоқдаман. Агар пул мени қизиқтирганида, аллақачон ФИФАга бу борада арз қилган бўлардим. Аммо бу Россия ва РФИ учун ҳурматсизлик бўларди», — дея таъкидлади мураббий.

Шунингдек, Капелло ўйиндаги мағлубиятга иккала жамоа футболчиларининг ўйин тезлигидаги фарқ сабаб бўлганини ҳам таъкидлади.

«Россия чемпионати тезлиги бир мунча паст ва бошқача, юқори тезликда ўйнайдиган чемпионат вакилларига қарши тўп суриш мураккаб. Бизда бу одатга айланиб қолган. Европа даражасидаги юқори тезликка қарши эса ўйнаш қийин», дейди Капелло.

Top