17:42 / 15.06.2015
5138

Песков Путин ва Эрдўған ўртасидаги музокара вақтида юз берган узилишга изоҳ берди

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг учрашуви вақтида анъаналардаги фарқлар туфайли тўхталиш юзага келганини айтиб ўтди.

"Баъзилар тахмин қилаётганидек, муносабатларда тушунмовчилик юзага келмади. Биринчидан, бу тўхталиш узоқ давом этгани йўқ. Жаноб Эрдўған ўз одатига кўра учрашув вақтида ОАВлар билан гаплашмайди. Унда учрашув аввалида матбуот вакиллари учун айтиладиган гап бўлмаган. Бу тўхталиш шу билан боғлиқ эди", дейди Песков.

Унинг таъкидлашича, бу тўхталиш Россия ва Туркия муносабатларида тўхталиш юз берганини билдирмайди.

Top