16:18 / 15.06.2015
2746

Қозоғистон президенти Назарбоев университетининг биринчи битирувчиларига дипломлар топширди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остонада ташкил этилган Назарбоев университетнинг дастлабки битирувчиларига дипломлар топширди. Бу ҳақда Новости-Казахстан ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Назарбоев университети 2010 йили давлат раҳбарининг ташаббусига кўра ташкил этилди. Ўша пайтда ўқишга қабул қилинган дастлабки 446 талаба университетни шу йил битирди. Университетда ўқиётган талабаларнинг умумий миқдори эса 2.8 минг кишидан ошиб кетди.

Дипломларни топшириш маросимида сўзга чиққан Назарбоев битирувчилар етакчи компанияларда ишлашини маълум қилди.

Top