16:11 / 15.06.2015
1866

Швейцария прокуратураси 17 июнь куни ФИФА тизимидаги коррупция иши бўйича матбуот анжумани ўтказади

Швейцария Бош прокурори 17 июнь куни 2010, 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатлари мезбонлиги қўлга киритишда коррупция ва фирибгарлик иши бўйича матбуот анжумани ўтказади. Бу ҳақда Daily Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.

2015 йилнинг 27 май куни Швейцария полицияси АҚШ суди илтимосига биноан ФИФАнинг бир қатор собиқ ва амалдаги ходимларини порахўрликда гумон қилиб ҳибсга олганди. АҚШ Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, улар сўнгги 24 йил мобайнида тахминан 150 миллион доллар миқдорида пора олишган.

Бундан ташқари, АҚШ прокуратураси берган маълумотга кўра, ФИФА собиқ вице-президенти ва Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб денгизи мамлакатлари Конфедерацияси собиқ раҳбари Жек Уоррнер ҳам 2010 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқи учун курашган Жанубий Африка ғалабаси учун ЖАР ҳукуматидан 10 миллион доллар миқдорида пора олган.

Шунингдек, Швейцария полиция 2010, 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионати мезбон мамлакат сайлови пайтида пул ювиш билан машғул бўлган бир гуруҳ номаълум шахсларга қарши ҳам жиноий иш қўзғатди.

Мазкур можаролар сабабли 2 июнь куни ФИФА президенти Йозеф Блаттер 29 май куни навбатдаги муддатга сайланган бўлишига қарамай, истеъфога чиқиши ҳақида баёнот берганди.

Top