18:03 / 15.06.2015
3156

Тбилисидаги ўпирилиш яна тошқинга олиб келиши мумкин

Тбилисида навбатдаги тошқин келиб чиқиши мумкин. “Рустави 2” телеканалининг хабар беришича, бунга Вере дарёсининг ер ўпирилиши натижасида тўсилиб қолиши сабаб бўлиши мумкин.
Воқеа жойига мутахассислар етиб борган. Экспертларнинг фикрига кўра, муаммони ечиш учун ўпирилган қаттиқ массани портлатиш ёки дарё ирмоғини тозалаш лозим. Айни пайтда бу борада ягона қарорга келинган эмас.
Эслатиб ўтамиз, 13 июндан 14 июнга ўтар кечаси юзага келган сув тошқини Грузия пойтахтига жиддий зарар етказди. 8 киши жароҳатланди, кўплаб уйлар ва дўконлар сув остида қолиб кетди. Вайрон бўлган ҳайвонот боғидан 30дан ортиқ жонивор қочиб кетди.

Top