21:09 / 15.06.2015
4460

Тошкентда "Нексия" автомобили йўл четидаги симёғочга бориб урилди

15 июнь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Республика олимия захиралари теннис мактаби яқинида "Нексия" автомобили йўл четидаги устунга бориб урилган.

Бу ҳолат тасвири ифодаланган суратлар фейсбукдаги "Водители Ташкента" гуруҳига жойлаштирилган. Суратларда машина устига қулаган бетон устун уни деярли иккига бўлиб юборганини кўриш мумкин.

Гувоҳларнинг билдирган фикрларига кўра, машина ҳайдовчиси маст ҳолда бўлган.

Ҳодиса ҳақида бошқа тафсилотлар йўқ.

Top