09:49 / 15.06.2015
2915

Тошкентда ўтказилган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи бўлди

2015 йилнинг 14 июнь куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт саройида бокс бўйича 1999-2000 йилларда туғилган ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида финал баҳслари ўтказилди.

Бу турнир Ўзбекистон бокс федерацияси, Ўзбекистон республикаси Маданият ва Спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Осиё бокс федерацияси ҳамкорлигида ўтказилди.

13 вазн тоифаси бўйича ўтказилган финал баҳсларининг барчасида Ўзбекистон вакиллари иштирок этишди.

Финал баҳсларининг 13тасидан 7тасида ўзбекистонлик боксчилар ғалаба қозонишди ва 7та олтин, 6та кумуш медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин эгалланди. Иккинчи ўринга эса Қозоғистон, учинчи ўринга Япония терма жамоалари эга чиқди.

46 кг. 

Алибек Дусанов (Қозоғистон) – Ҳалимбек Утегенов (Ўзбекистон) 

48 кг. 

Круз Сандер Лауренте (Филиппин) – Баҳодир Баротов (Ўзбекистон) 

50 кг. 

Жаҳонгир Раҳмонов (Ўзбекистон) – Даулет Ниссан (Қозоғистон)

52 кг. 

Наказаки Рютаро (Япония) – Муроджон Алиев (Ўзбекистон) 

54 кг. 

Санатали Толтаев (Қозоғистон) – Саиджамшид Жафаров (Ўзбекистон) 

57 кг. 

Билолбек Мирзараҳимов (Ўзбекистон) – Иманага Таига (Япония) 

60 кг. 

Абилай Ибраимов (Қозоғистон) – Темурбек Саъдуллаев (Ўзбекистон) 

63 кг. 

Тимур Мержанов (Ўзбекистон) – Арамото Иссеи (Япония) 

66 кг. 

Алдияр Турсунали (Қозоғистон) – Дилшодбек Рўзметов (Ўзбекистон) 

70 кг. 

Д.Ким (Ж.Корея) – Яхёхон Саидхонов (Ўзбекистон) 

75 кг. 

Қосимхон Қосимов (Ўзбекистон) – Алишер Чаткалбеков (Қирғизистон) 

80 кг. 

Хуршедхон Искандаров (Қозоғистон) – Аббосхон Мирзаабдуллаев (Ўзбекистон) 

+80 кг. 

Гейдимурат Тойлиев (Туркманистон) – Профсор Роримша (Ўзбекистон)

Top