08:15 / 16.06.2015
1598

Америка Кубоги-2015: "А" гуруҳида Чили Мексика билан ўйинда 3:3 ҳисобини қайд этди

15 июнь куни мусобақа мезбонлари Чили термаси Мексикани қабул қилди. Учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилди.

Ўйинда дастлаб, меҳмонлар вакили Вуосо (21-дақ.) ҳисобни очди. 1 дақиқа ўтмасдан Видаль мувозанатни тиклади. Ўйиннинг 2чи 10 дақиқалигида мексикаликлар яна гол уришди. Биринчи таймнинг якунланишидан олдинроқ, 42 дақиқада чилиликлар ҳужумчиси Варгас яна ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи таймда жамоалар яна бир мартадан дарвозаларни ишғол қилишди ва 3:3 ҳисобида ўйинни якунлашди.

Айни пайтда 2 тур ўйинларидан кейин гуруҳда Чили 4 очко билан пешқадамлик қилмоқда. 2 тур ўйинида Эквадорни мағлуб этган Боливия ҳам 4 очко жамғарган. Мексика 2 очко билан учинчи ўринни банд этган.

Чили – Мексика 3:3 (2:2, 1:1)
Голлар: 0:1 – 21 Вуосо, 1:1 – 22 Видаль, 1:2 – 29 Хименес, 2:2 – 42 Варгас, 3:2 – 55, пенальти Видаль, 3:3 – 66 Вуосо.
Чили – Браво, Видаль, Хара, Альборноз (Босежур, 87), Арангис, Диас (Мена, 71), Вальдивия, Медель, Варгас (Пинилья, 85), Санчес, Исла.
Мексика – Корона, Валенсуэла, Айяла, Флорес, Домингес, Гуэмес, Медина (Акино, 64), Корона (Осуна, 77), Альдрете (Сальседо, 71), Хименес, Вуосо.
Огоҳлантиришлар: Видаль (36), Корона (76), Пинилья (90).

Top