00:31 / 16.06.2015
1756

Бельгия комиссияси Facebook га қарши даъво аризаси берди

Бельгиянинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини ҳимоя қилиш комиссияси Facebook ижтимоий тармоғи устидан судга даъво аризаси топширди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бельгиялик амалдорларнинг фикрича, ижтимоий тармоқ Бельгия ва Европанинг шахсий ҳаётга доир қонунчилигини бузмоқда. Хусусан, ижтимоий тармоқ нафақат фойдаланувчи келишувини қабул қилган, балки Facebook дан фойдаланишдан воз кечган ва келишувни деярли қабул қилмаган фойдаланувчиларнинг интернетдаги феъл-атворини кузатади.

Facebook фойдаланувчиларнинг феъл-атворини интернетдаги сайтларда “Менга ёқади” тугмасининг босилиши ва браузердаги cookies созламаси каби механизмлар ёрдамида кузатиб боради.

Top