18:21 / 16.06.2015
1715

ФИФА Блаттернинг президентлик лавозимида қолиши мумкинлиги ҳақидаги ахборотни инкор қилди

ФИФА Йозеф Блаттернинг президентлик лавозимида қолиши мумкинлиги ҳақидаги ахборотни рад этди.
Илгарироқ матбуотда 79 ёшли амалдор истеъфога чиқиш фикридан қайтиши мумкинлиги ва бу борада уни Осиё ва Африка футбол уюшмалари қўллаб-қувватлаши ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Блаттернинг собиқ шахсий маслаҳатчиси Клаус Штолкер ҳам Блаттернинг қолиши мумкинлигини айтган эди. Лекин ФИФА расмийлари ушбу ахборотни тасдиқламади.
“Штолкернинг Блаттер маслаҳатчиси сифатидаги ваколати 2015 йилнинг 31 май куни ниҳоясига етган. ФИФА президенти ўзининг 2 июнь кунги баёнотини эслатиб ўтади”, – дейилади ташкилот хабарномасида.

Top