15:28 / 16.06.2015
3271

Ўрта Осиё давлатлари Эрон портлари орқали юк ташийди

Эрон темир йўллари директори ўринбосари Ҳусайн Ашурий Ўрта Осиё давлатлари юклари ва контейнерларини Эрон-Туркманистон чегарасидаги Инчи-Борун ўтиш пунктида ўтказиб, Эрон ҳудудида жойлашган Шаҳид Рижоий порти орқали транспортировка қилишни режалаштираётганини маълум қилди.
Жумладан, жорий йилда Қозоғистон ва Ўзбекистондан Бандар Аббос портига 500 минг тоннадан ортиқ кимёвий ўғитлар етказиш режалаштирилмоқда.
Ҳусайн Ашурий Қозоғистон темир йўллари президенти Асқар Маминнинг Эронга ташриф буюриб, порт орқали юкларни ташиш имкониятлари ва шарт-шароитлари билан танишиб чиққанини эслатиб ўтди. Шунингдек, Эрон темир йўллари бош директорининг Мамин билан учрашуви чоғида бу борадаги икки томонлама алоқалар истиқболларини муҳокама қилишган.
Iran.ru ресурсининг маълум қилишича, ўша йиғилишда транспорт тарифларини тушириш борасида якуний қарорга келинган.

Top