15:43 / 16.06.2015
3049

Хитой энг узун темир йўл йўналишини ишга туширди

ХХРда дунёдаги энг узун товар поезди йўналишини ишга тушурилди. Бу йўналиш мамлакат шимоли-шарқида жойлашган Харбин шаҳрини Германиядаги Гамбург шаҳри билан боғлайди

Поезд ҳафтасига бир маротаба юради. Рейснинг узунлиги 15 кунни ташкил қилади, бу вақт ичида 9.8 минг км масофа босиб ўтилади. Поезд Россия ва Польша ҳудудларидан ўтади. Хитой-Мўғулистон ҳамда Беларусь-Польша чегараларида поезд йўл изининг турли шаклда эканлиги боис ғилдиракларни алмаштиришга мажбур бўлади.
Хитой ва Германияни боғлайдиган автомобиль ва денгиз юк ташиш йўллари ўртача бир ой вақтни олади. Яъни, ишга туширилган Харбин-Гамбург поезд йўналиши вақтни икки баробар тежашга имкон беради.

Top