18:12 / 17.06.2015
8379

Имкониятлари чекланган шахсларга ихтисослаштирилган коллеж ўқувчиларига мутахассисликларни танлашида имкониятлар яратиб бермоқда

Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида ўз ўқувчиларига мутахассисликни танлаш ҳамда битирувчиларини иш билан таъминлаш борасидаги шарт-шароитлар яхшиланмоқда. Бу ҳақда коллежнинг Kun.uz таҳририятига йўллаган ахборотномасида айтилади.
Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган республика касб-ҳунар коллежи Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган заиф кўрувчи ва кўзи ожизлар, ҳаракат таянч аъзолари касалликлари, заиф эшитувчи ва кар-соқовлар, ҳамда умумий касалликлар бўйича ногиронлик гуруҳига эга бўлган 490 нафар ўқувчи таҳсил олади. Тошкент вилояти, Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳри умумтаълим мактабларининг битирувчилари коллеж ўқувчилар контенгентининг асосий қисмини ташкил этишади.
Бугунги кунда коллежда еттита йўналиш бўйича таълим берилмоқда.
1. Бухгалтерия.
2. Тикувчилик ишлаб чиқариш.
3. Радиотехника ва телеаппаратураларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
4. Компьютер ва компьютер тармоқларини ишлатиш ва уларнинг дастурий таъминоти.
5. Маиший хизмат машина ва асбобларини таъмирлаш электромеханиги;
6. Пойабзал иши.
7. Тўқувчилик ишлаб чиқариш.
Коллеж қуйидаги ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.
1. Халқ таълими вазирлиги.
2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
3. Ногиронлар жамиятлари (Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти ва Карлар жамияти).
4. Нодавлат хайрия фондлари: “Соғлом авлод учун” ва “Қизил ярим ой жамияти”.
5. Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси.
6. Тошкент давлат педагогика университети.
7. Тошкент давлат тўқимачилик ва енгил саноат институти.
8. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Охирги пайтларда коллеж ўқувчилари турли соҳаларда сезиларли ютуқларга эришмоқда. Жумладан, коллеж ўқувчиси Зайниддинов Сирож 2011 йилда заиф эшитувчилар ўртасида ўтказилган халқаро шахмат мусобақасида фахрли 1-ўринни эгаллади; 2012 йил 3-босқич ўқувчиси Шобердиев Яшин Лондон-2012 паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этди; 2013 йилда БААда ўтказилган халқаро пауэрлифтинг турнирида коллеж ўқувчиси Қўзиева Рўза иштирок этиб, совринли учинчи ўринни эгаллади. 2014 йил Корея давлатининг Инчаон шаҳрида сузиш бўйича бўлиб ўтган Пароосиё ўйинларида Абдухалилов Умид иштирок этди.

Top