07:17 / 17.06.2015
2443

Kickstarter`да заранг ёғочидан ишланган клавиатура намойиш қилинди

Keyboardio компанияси Kickstarter сайти ёрдамида заранг дарахти ёғочидан ишланган эргономик клавиатурани оммавий тарзда ишлаб чиқариш учун маблағ йиғишни бошлади. Бу ҳақда engadget.com портали маълум қилди.

Янги клавиатура ноодатий шаклга эга бўлиб, ишлаб чиқувчиларнинг айтишича, қўлларнинг энг кам даражада толиқишини таъминлайди.

Ёғоч клавиатуранинг нархи 229 долларни, бир жуфти эса 549 долларни ташкил қилади.

Аввалроқ 9 долларлик компьютер лойиҳаси Kickstarter`да 2 млн доллар йиққани маълум қилинганди.

 

Top