10:51 / 17.06.2015
2248

Qatar Airways БМТни аёллар ҳуқуқларининг поймол қилиниши борасидаги ҳисобот воситасида ўч олаётганликда айблади

Qatar Airways авиакомпаниясининг бош ижрочи директори Акбал ал-Бакир БМТ қошидаги Халқаро меҳнат ташкилотини авиакомпанияда ишлаётган аёллар ҳуқуқларининг поймол қилиниши борасидаги ҳисобот воситасида ўч олаётганликда айблади, деб хабар беради Reuters.

Меҳнат ташкилоти авиакомпанияга бу ҳолатларни бартараф қилиш учун ишга жойлашиш қоидаларини ўзгартиришни тавсия қилмоқда. Гап биринчи галда ҳомиладор аёлларнинг автоматик тарзда ишдан бўшатилиши, шунингдек, ўз оилавий аҳволини ўзгартириш бўйича компаниядан рухсат олиш тартиби ҳақида кетмоқда.

“Мен ХМТга тупурганман, асосий мақсадим компаниянинг муваффақиятли фаолиятидир”, – таъкидлаб ўтди ал-Бакир, ҳисоботга муносабат билдирар экан.

Бош ижрочи директор ХМТ компания ва мамлакатдан “хун” олмоқчи эканлигига амин.

Top