18:20 / 17.06.2015
9853

Тошкентдаги масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик шароитлари текширилмоқда

Юртимизда юртдошларимизнинг эмин эркин ибодат қилишлари, уларга етарлича шарт шароит яратиш, хавфсизлигини таъминлашга катта эътибор берилади. Бугун мамлакатимизнинг барча масжидларида таровеҳ намозлари бошланади. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар Шайҳонтохур туман бош имом хатиби Одилхон Исмоилов ва Шайҳонтохур тумани ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг мутасадди вакиллари билан ҳудуддаги масжидлар яна бир бор кўздан кечирилди. 

Масжидлардаги масъул ходимларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. Намозхонлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тушунтиришлар берилди.

"Шайх Зайниддин" жоме масжиди матбуот хизмати / muxlis.uz

Top